ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Қозоғистонда қирғиз оиласи меҳнат қуллигидан озод қилинди, хабар қилади Sputnik Қирғизистон.
“Қирғизистон фуқароси бўлган М.Н. исмли шахс, рафиқаси ва уч нафар ёш фарзанди билан жорий йилнинг 2 июлида Олма-Ота вилоятига ишлаш учун йўл олади. Эркакка берилган ваъдага кўра, подачилик қилган тақдирда, унга ойига 100 минг танга (тахминан 325 доллар) маош тўланиши лозим эди.
М.Н. оиласи билан Олма-Отага келгач, уни Ибрагим исмли шахс билан таништиришади. Ибрагим М.Н.га ойига 60 минг танга иш ҳақи тўлашини айтади.
М.Н. беш ой мобайнида подачилик қилган, унинг ҳомиладор аёли эса эртаси куниёқ сигир соғишга чиқарилган. Ёш болалар уйга қамалган. Ўтган вақт мобайнида оилага бор-йўғи 30 минг танга иш ҳақи тўланган. У ҳам бўлса бўлиб-бўлиб берилган”, —хабар қилишди “Замондош” уюшмасида.
Охири синглиси вафоти баҳонасида М.Н. Олма-Отага йўл олади. Ва бу ерда “Замондош” уюшмаси вакили Олтинбек Содиқов билан учрашади.
"Оиланинг бошига тушган мушкул ҳақида эшитиб, уларни ўз ватанига қайтариш учун қирғизистонликлар маблағ тўплашди. Олма-отадаги Қирғизистон ИИВ ги кўмаги ва қўллаб-қувватлаши натижасида, оила Қозоғистон чегарасини ҳеч бир муаммосиз кесиб ўтди”, хабар қилади “Замондош”.
Эндиликда М.Н. ва унинг оиласи Олма-Отадаги бош консуллик уларнинг беш ой давомида ишлаган пулларини олишда ҳам кўмак беришига умид боғламоқда.