ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Туркия бош вазири Ахмад Довутўғли “Адолат ва ривожланиш партияси” мажлисида сўзга чиқиб, мамлакат, агар шуни лозим топса, Россия томонидан киритилган санкцияларга қарши жавоб санкцияларини киритиши мумкинлигини таъкидлади. “Аммо умид қиламизки, бундай бўлишгача бормайди”, деди у.
"Ҳозирда қўлланилаётган қарши чоралар билан Туркиядек давлатга муаммо келтирса бўлади, дейилиши, катта англашилмовчилик. Агар шуни лозим топсак, жавобан ўз санкцияларимизни эълон қиламиз. Ва бу ҳақда бўлиб ўтган кенгашда гапирилди ҳам. Аммо, Россия билан муносабатлардаги инқирозни енгиб ўтишга ишонамиз. Умид қиламизки, қарши чоралар қўллашга ҳожат қолмайди”, —таъкидлади Довутўғли.
Эслатиб ўтамиз, Туркия қирувчи ракетаси Сурияда Россияга қарашли Су-24 бомбардимончи самолётини уриб тушириши оқибатида икки давлат ўртасидаги муносабатларга совуқчилик тушган эди.
Россия президенти Владимир Путин Туркия қўллаган тажовузкорлик актини “орқадан санчилган пичоқ” деб атаб, миллий хавфсизликни таъминлаш ҳамда Туркияга қарши махсус иқтисодий чораларни қўллаш ҳақидаги Фармонга имзо чеккан эди.