ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москвада, Покровка кўчасида автобус бекатида Ф-1 граната портлаганлиги маълум бўлди деди, Андрей Галиакберов Москва ГУМВД матбуот котиби.
“Олиб борилаётган тергов натижасида автобус бекати ёнида Ф-1 гранатаси портлагани маълум бўлди”, — деди у.
Душанба куни кечқурун, Москва марказида, Покровка кўчаси 19 уй яқинида жойлашган автобус бекатида портлаш юз берди. Ички ишлар матбуот хизмати ўшанда қўлбола портлаш мосламаси ҳақида хабар берган эди.
Москва Соғлиқни сақлаш департаменти маълумотига қараганда, портлаш натижасида беш киши зарар кўрди. ЖКнинг “Хулиганлик” банди бўйича иш қўзғатилди.