Минскдаги "ALL" савдо марказида белорус қутбчилари томонидан ташкил қилинган Белоруссиядаги биринчи “музли хона”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Хона майдони 24 квадрат метрни ташкил қилади.
Ушбу музли хонани қутб кенгликлари дарвозаси деб ҳисоблаш мумкин. Музли хонадаги Қор бобонинг эртакларда баён этилган сеҳрли кошонаси ва ундаги жиҳоз-анжомлар тўлиқ муздан яратилган. Муздан ясалган сеҳрли чана, тахт, диван ва каминлар жилоси томошабинларни ҳайратга солиши шубҳасиз.
Муздан ясалган айрим шаклларнинг оғирлиги бир неча тоннагача етиб борган. Хона температураси: минус 10—15 градусни ташкил қилади.
Янги йилга яқин бу ерда Қор бобонинг пайдо бўлиши кутилмоқда. У эльфлар даврасида ўзининг қорли кошонасига тантана кунлари ташриф буюрадиган меҳмонларни кутиб олади. Кичик томошабинлар эса сеҳрли сандиқчага жойлаштирилган музқаймоқлар билан сийланадилар.
Музли хонадаги ширинликлар солинган сандиқча, болажонлар учун совғанинг бир қисми, холос. Кичкинтойлар бу ерда шунингдек, Қорбобога мактуб ёзиб қолдиришлари мумкин.