Ўзбекистон Конституция кунини нишонламоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишБайрам мушакбозлиги
Байрам мушакбозлиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қарорига биноан, Конституция қабул қилинган кун дам олиш куни деб эълон қилинган.

 

ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Конституция қабул қилинганининг 23 йиллигини нишонламоқда.

Республиканинг асосий қонуни 1992 йил 8 декабрда республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди. Унда давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгиланган.  Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритилмоқда.

“Бизнинг Конституция мустақил суверен давлат ва инсон қадриятлари, ҳуқуқи ва эркинлиги энг олий қийматга эга бўлган фуқаро жамияти тузишда ҳуқуқ ва қонунчилик асоси бўлиб қолмоқда”, — деди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Конституция 23 йиллигига бағишланган тантанада сўзга чиқаркан.  

2002 йилда бутун халқ референдцми натижасида Конституцияга Республика Олий Мажлисини икки палатали қилиш ҳақида, 2007 йилда президент республика ижроий ҳокимияти раҳбарлигидан озод қилинди. Ҳозирги вақтда президент давлат раҳбари ва давлат ҳукумати органларининг ўзаро мулоқотини таъминлаш вазифасини бажармоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримовнинг Конституция 23 йиллигига бағишланган маърузаси

2011 йилда киритилган ўзгаришларда, Конституцияда сиёсий партиялар роли кучайгани ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари кенгайтириши, президент, қонун чиқарувчи ва ижроий ҳукумат орасида ваколатларниг аниқ тақсимланиши акс этди.    

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, Конституция қабул қлинган кун миллий байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0