Бортига 786 тонна ёқилғи ортилган "Надежда" танкери Сахалиндаги Невелск порти акваториясида саёз жойда тиқилиб қолди. Танкер сув ости қоясига урилиши натижасида унинг ости тешилган ва нефт денгизга оқиб чиққиб қирғоғиққача етиб борди.
Айни пайтда, қирғоқни нефт ва мазутдан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Аммо жалб қилинган ишчи кучи етарли эмас. Танкернинг ўзи, одамлар яшайдиган қирғоққа 150 метр яқинликда турибди.
Кўнгилли ишчилар ёрдамида экологлар 100 га яқин беринг бакланларини топишга муваффақ бўлдилар. Қушлар буткул мазутга бурканган эди.Кўпгина ташкилотлар ташаббуси билан “қушларни қутқариш операция”си бошлаб юборилди.
Кўнгилли ишчилар бакланларни картон қутиларга жойлаб, вертолёт ёрдамида махсус марказларга етказиб беришмоқда. Марказ мутахассислари қушларни глюкоза қўшилган сув билан боқиб, уларни махсус хоналарга жойлатирмоқдалар. Хоналарда қушлар учун қулай температура сақланмоқда.
Кўнгилли ишчилар таъкидига кўра, жабр кўрган қушлар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳозирга қадар 60 га яқин бакланлар махсус ёрдам марказларига юборилган.