ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Америка актрисаси Памела Андерсонга Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш насиб қилмади. Аммо актриса қайғургани йўқ. У учрашув кейинчалик насиб этишига умид боғламоқда. “Россия президенти мен билан киноюлдуз сифатида эмас, жамоат арбоби қаторида учрашишини хоҳлар эдим”, деди Андерсон.
Айтганча, IFAW жониворларни ҳимоя қилиш халқаро фонди йиғини аъзоси Памела Андерсон тўрт ёшли узоқшарқ қоплонини ўз қарамоғига олган, ва унга ҳатто “Памела” деб лақаб қўйган.
Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Иванов, душанба куни Кремлда Памела Андерсон билан учрашиб, актрисага россиялик мутахассислар томонидан “Leo-38F” деб кодланган узоқшарқ қоплони ҳимоячиси сертификатини тақдим этди. Ҳужжатга актриса қарамоғидаги қоплоннинг фотосурати ҳам илова қилинди. “Leo-38F” “Қоплон замини” деб номланувчи Хитой чегарасида жойлашган миллий боғда яшайди. Мутахассислар фикрига кўра, ўз уруғдошларидан фарқли ўлароқ, бу урғочи қоплон “фотоқопқон”лар объективига тез-тез тушиб туради. Фотосуратларга қараганда, у ҳаддан зиёд фаол ва камералар объективини жуда ёқтиради.
"Албатта, Россия дунё бўйича жониворлар ҳимоясида бундай кейин ҳам фаол иштирок этади. Аммо бу борада кўп нарса бизга боғлиқ эмас. Шундай бўлсада, сизнинг етакчи ролни ўйнашга чақирувларингиз бизгача етиб келди", — деб мурожаат қилди Иванов Андерсонга.
"Умуман олганда, сўнги пайтларда, Россия биргина табиат муҳофазасида етакчи ролни ўйнашга ҳаракат қилаётгани йўқ. Аммо ушбу соҳада ҳам етакчилик қилишга уриниб кўрамиз, сабаби, Россия — хилма-хил табиатга эга улкан малакатдир", — таъкидлади Иванов.
Памела Андерсон, шунингдек, Американинг эркаклар учун чоп этиладиган нашри “Playboy”да сўнгги бор суратга тушганини айтди. Кейинги сондан бошлаб, журнал формати ўзгариши кутилмоқда. Унда эндиликда аёлларнинг тўлиқ яланғоч ҳолатдаги суратлари чоп этилмайди.
Канадада таваллуд топган Андерсон машҳур журнал муқовасида 22 ёшида, 1989 йилда илк маротаба кўриниш берган. Унинг фотосуратлари “Playboy” муқовасида ўн уч маротаба нашр қилинган. Бу эса рекорд кўрсаткични ташкил қилади.