ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Озарбайжоннинг Akkord Industry корхонаси келаси йилда Тошкент — Термез йўлини қайта қуришни якунлайди, дейишди республика Йўл фондида.
Унинг сўзларига қараганда, лойҳа доирасида йўлнинг 100 кмли бўлаги икки қаторлидан тўрт қаторли ҳаракатга ўтказилади, 36 кўприк қайта қурилади.
“Ушбу йўл Ўзбекистондан орқали Қозиғистонга ўтувчи асосий йўллардан биридир. Ундан ташқари у ҳудудни Афғонистоннинг шимолий ҳудуди билан боғлайди. Шунинг учун ҳам, уни таъмирлаш, йўл қопламасини янгилаш ва оғир юк транспортига мослаштириш жуда зарур масала”, — деди у.
Лойҳанинг умумий нархи 243 миллион долларни ташкил қилади. Ундан 167,2 миллионини Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилган, қолган 76 миллиони – Ўзбекистон ҳукумати томонидан.
Ўтказилган тендерда Озарбайжон компанияси йўлнинг қуйидаги уч бўлагини: 1330-1395км, 1400-1410, 1426 —1451 километрларини таъмирлаш ҳуқуқини киритди.
Ҳозирги кунда Озарбайжонликлар йўлнинш 75 км ли бўлагини ва 13 кўприкни таъмирлашни тугатдилар. Қолган бўлакларда таъмирлаш ишлари 80-90 %га якунланган. Лойҳа 2016 йил июлгача тугатилиши кутилмоқда.
Келажакда Ўзбекистонда 512,9 км автомобил йўллари қуриш режалаштирилган. Ушбу мақсадга 1,38 триллион сўм (500 млн доллар) давлат маблағи ажратилган ва 178,1 миллион халқаро молия институтлари маблағлар жалб қилинган.