Ислом Каримов Каспий денгизи фожеасидан кейин Озарбайжон президентига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Гюнешли” денгиз нефт қазиб олиш платформасида содир бўлган ёнғин натижасида 32 киши вафт этди, 42 киши қутқариб қолинди. Фожеа шанба куни, 5 декабрда юз берган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга Каспий денгизида нефт платформасида содир бўлган ёнғин мунособати  билан ҳамдардлик билдирди, президент матбуот хизмати хабари асосида.

Ёнғин оқибатида 32 киши қурбон бўлди. Озарбайжон Нефтчилар ҳуқуқини сақлаш ташкилоти раҳбари Мирвари Гахраманлининг сўзларига қараганда, 42 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.

“Каспий денгизида нефт-қазиб олиш платформасида юз берган ёнғин мунособати билан, бизнинг энг самимий ҳамдардлигимизни қабул қилинг”, — деди Ислом Каримов.

Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг яқин қариндошларига ҳам ҳамдардлик сўзарини еткизишни сўради.

Янгиликлар лентаси
0