“Amnesty International” ДАИШ қурол-аслаҳани кимдан олишини ошкор қилди

Oбуна бўлиш
“Amnesty International” ҳуқуқни муҳофаза қилиш жамияти баённомасига кўра, ДАИШ эга қурол-яроғнинг аксарият қисми Ироқ армиясидан тортиб олинган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Amnesty International” ҳуқуқни муҳофаза қилиш жамияти баённомасида, ДАИШ жангарилари  қурол-яроғнинг аксарият қисмини Ироқ армиясидан тортиб олишгани маълум қилинди. “Сўнгги ўн йилликда Ироққа олиб кирилаётган қурол-аслаҳалар назорат остига олинмаётгани ДАИШ(ИД фаолияти Россияда таъқиқланган террорчилик гуруҳи)га жуда қўл келмоқда”, дейди эксперт. Тортиб олинган қурол-аслаҳалар йигирмадан ортиқ мамлакатларда ишлаб чиқарилган. Булар: Хитой, Россия, АҚШ ва ЕҲ таркибига кирувчи бошқа давлатлардир. Жангарилар 25 давлатда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа ва формали кийим кечаклардан фойдаланадилар.

Ўзини ДАИШ деб атагувчи террорчилик гуруҳи томонидан қўлланилаётган қурол-яроғнинг хилма-хиллиги — ўйламай қилинаётган иш — қурол савдосининг йирик кўламдаги шафқатсизликка сабаб бўлаётганини кўрсатиб бермоқда", — ўз сўзида давом этади тадқиқотчи Патрик Уилкен.

ДАИШ радикал гуруҳи фаолияти туфайли Ироқда нотинч ҳолат сақланиб қолмоқда. Сўнгги уч йил давомида террорчилар Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмини босиб олишга улгурдилар. ДАИШга қарши курашувчи бирлашган фронт мавжуд эмас. ДАИШга қарши Сурия ва Ироқ ҳукумати жангчилари, АҚШ бошчилигидаги халқаро иттифоқчилар (улар ҳам фақат ҳаво ҳужуми билан чекланмоқда), шунингдек, Курд мухтор минтақаси, Ливан ва Ироқ кўнгилли аскарлари курашмоқдалар.

 

Янгиликлар лентаси
0