Байрамга муносиб туҳфа

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги байрамига қўқонлик транспортчилар муносиб туҳфа тайёрлашди. Шаҳар аҳолисига бепул транспорт хизмати кўрсатилди, деб хабар берилади kun.uz сайтида.

Кундалик турмушни автотранспорт воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Автомобиллар узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қиладиган энг мақбул кўмакчига айланиб улгурди.

Хусусан, Наманган вилоятида ҳам автотранспорт хизматлари фаолиятини тартибга солиш, улар томонидан йўловчилар ташиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Натижада аҳолига транспорт хизмат кўрсатиш сифати кескин яхшиланиб бормоқда. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 25 ноябрдаги “Вилоятда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини йўналишли автобус ва микроавтобусларда имтиёзли ва бепул ташишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам барчани мамнун этди.

Айни кунларда Қўқон шаҳрида 10 та йўловчи ташиш билан шуғулланаётган корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларда 250 дан зиёд замонавий автобуслар бор.

—  8-декабр Конституциямизнинг 23-йиллиги байрамида ҳамшаҳарларимиз қувончларига шерик бўлганимиздан хурсандмиз, —дейди “Инвест транс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Раупов. –Жамиятимизнинг 50 та автобуслари байрам куни аҳолига бепул транспорт хизмати кўрсатишди.

Янгиликлар лентаси
0