Туркия Россияни Монтрё конвенцияси низомини бўзганликда айбламоқда

© Sputnik / Василий Батанов / Медиабанкка ўтиш"Цезарь Куников" номли ҳарбий десант кемаси Севастополда
Цезарь Куников номли ҳарбий десант кемаси Севастополда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гап “Цезарь Куников” номли ҳарбий десант кемасининг Босфор бўғозидан ўтиши ҳақида кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Туркия ОАВларида Россия ҳарбий кемасининг Босфор бўғозидан ўтиш пайтида, қўлда кўчма зенит-ракета комплекси (КЗРК) тутган Россия ҳарбийсининг сурати пайдо бўлиши мунособати билан, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Андрей Карловни ҳузурига чақиради. 

Туркия ОАВ таъкидлашига кўра, “Цезарь Куников” номли ҳарбий десант кемаси Босфор бўғозидан ўтиш вақтида Россия ҳарбийси қўлида  кўчма зенит-ракета комплекси (КЗРК) тутиб турган. Туркия ТИВ Мавлуд Чавушўғлу ушбу воқеани "провокация" деб атади.

Туркия Транспорт вазири Бинали Йылдырым бўлса, Россияни Босфор ва Дарданелли бўғозлари мақомига бағишланган Монтре конвенциясини бузишда айблади.

Эслатиб ўтамиз Россия ва Туркия мунособатлари 24 ноябрда Сурия ҳудудида Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Су-24 самолёти Туркия томонидан уриб туширилганидан кейин содир бўлди.

Путин ушбу фожеани “Террорчилар ҳамтовоқлари томонидан зимдан берилган зарба” деб баҳо берди. Туркия бўлса Су-24 Туркия ҳаво чегарасини бузганликда айбламоқда.

Фожеадан кейин Россия Туркияга қарши иқтисодий чеклашлар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Хусусан Россия фуқароларининг Туркияга саёҳати, Туркияда ишлаб чиқарилган озиқ-овқатлар олиб кириш, Туркия компаниялариниг ва фуқароларининг Россияда иш фаолияти ва бошқа соҳаларга чеклаш қўйилди. Туркия депутатининг фикрига кўра, ушбу чоралардан Туркия 20 млрд $ зарар кўриши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0