Латвия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Oбуна бўлиш
Мамлакат бош вазири Лаймдота Страуюма, ўз ўрнига Ички ишлар вазири Рихард Козловскис ёки Ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Латвия Бош вазири Лаймдота Страуюма душанба куни давлат ҳукумати истеъфо берганини эълон қилди.

Бош вазир матбуот-хизматида Страуюма Латвия президенти Раймонд Вейонис билан бўлган учрашувдан сўнг, ўзининг ушбу қарорини эълон қилди, деб таъкидлашмоқда.

Матбуот-хизмати хабарига кўра, ушбу учрашув режадан ташқарида ўтказилган. Гап шундаки, бош вазир душанба куни эрталаб, ўзининг учрашув ҳақидаги режасини маълум қилган.

Delfi агентлиги маълумотига кўра, Вейонис Вазирлар Маҳкамасининг истеъфосини қабул қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0