Арманистон президентлик бошқарувидан воз кечмоқда

© Sputnik / Гранд Хачатрян / Медиабанкка ўтишЕреванда сайловлар бўлиб ўтмоқда
Ереванда сайловлар бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайловчиларнинг учдан икки қисми президентлик республикасидан парламент бошқарувига ўтиш лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Арманистонда мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун ўтказилган референдум якуни эълон қилинди. Фуқароларнинг кўпчилик қисми — 63,35% — президентлик бошқарув тизими парламент бошқарувига ўзгариши учун овоз берди.

Янги конституциявий ислоҳотга кўра, мамлакат бошқарув тизими президент республикасидан парламент бошқарувига ўтади. Ҳужжатга кўра, Арманистон президенти 7 йил муддатга (ҳозир 5 йил) парламент депутатлари ва маҳаллий ўзи-ўзи бошқариш органлари вакиллари томонидан сайланади. Арманистон президенти у ёки бу партия аъзоси бўлиши таъқиқланади. У, шунингдек, бир мартадан ортиқ муддатга сайланиши мумкин эмас. Ижро ҳокимятининг олий органи ҳукумат ҳисобланади ва у мамлакат ички ҳамда ташқи сиёсатини юритади. Шунингдек, давлат бошқарувига тўлиқ раҳбарлик қилади. Президент бош вазирни парламент сайловида ғалаба қозонган партиядан ёки партиялар блогидан номзод сифатида кўрсатиши мумкин.

Бир палатали парламент беш йил муддатга сайланадиган 101 депутатдан (ҳозирда улар сони 131 нафар) иборат бўлади.

Янгиликлар лентаси
0