ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Туркия Россиянинг ҳаракатларига жавобан ўз навбатида Россияга қарши виза режимини ўрнатишдан бош тортмоқда, деб хабар беришди Туркиянинг Россиядаги элчихонасида.
"Туркия Россия фуқароларига нисбатан виза режимини киритмайди, чунки турк халқи Россия халқини иноқ, аҳил, деб билади", — жавоб беришди дипломатлар.
Россия туроператорлари Жамияти маълумотига кўра, россияликларнинг Туркияга чиқишига чеклов қўйилиши Туркия шаҳарларига йўловчилар оқимини 70 фоиз камайтиради.