Таниқли рассом ва меъмор Рафаэл Хайрутдинов оламдан ўтди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишГуллар ва хотира шамлари
Гуллар ва хотира шамлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меъморнинг Бадиий академия Марказий кўргазмалар залида шахсий кўргазмаси очилишига атиги икки кун қолганди.

ТОШКЕНТ, 4 дек ─ Sputnik. Беньков номидаги рассомчилик билим юрти, Киночилар уйи сингари меъморчилик лойиҳалари муаллифи 83 ёшида Тошкентда ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берилади Ўзбекистон Бадиий академияси расмий сайтида.

Бугун очилган кўргазмада меъмор хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланди. Бадиий академия раҳбари Акмал Нуриддинов, марказий кўргазмалар зали раҳбар ўринбосари Людмила Кодзаева, рассом Владимир Чуб, меъмор Серго Сутягин Рафаэл Хайрутдиновни хотирлаб, сўзга чиқдилар.

Рафаэль Хайрутдинов ўз ижодий фаолияти давомида пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларини безаб турган 50 дан ортиқ меъморлик лойиҳаларини ишлаб чиқди. Унинг бевосита иштироки  ва ҳаммуаллифлигида Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали, Киночилар уйи, Беньков номидаги рассомчилик билим юрти бинолари, кўплаб меҳмонхона ва истироҳат боғлари, пойтахтдаги Қоратош мавзеси, Миробод бозори ва бошқа объектлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0