ТОШКЕНТ, 4 дек ─ Sputnik. Коҳиранинг Эль-Гиза туманида жойлашган тунги клубга номаълум шахслар ёнилғи солинган бутилкалар ташлади, РИА Новости Мисрнинг “Ал-Ватан” газетаси маълумоти асосида.
Воқеа жума оқшом содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, клубда бўлган маҳаллий аҳоли орасида қурбонлар бор. Қурбонларнинг кўпчиллиги ресторан ходимлари.
Фожеа “Шаҳризод” меҳмонхонаси яқинида жойлашган Эл-Нил кўчасида содир бўлган.