Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати эса ҳозирча бу хабарга изоҳ бермаган.
“Ўзбекистон футбол федерацияси факс йўллаб, хавфсизлик туфайли Туркиядаги йиғинини бекор қилганини маълум қилди ҳамда ўртоқлик ўйинини 9 феврал куни Дубайда ўтказишни таклиф қилди. Молдова футбол федерацияси ҳозирда БААда ўйнаш учун иккинчи рақиб қидирмоқда. Агар топилса, терма жамоа Дубайда йиғин ташкил қилади», – дея хабар қилган Молдова футбол федерацияси вице-президенти Ион Тестимицану.
Эслатиб ўтамиз, ЎФФ расмий сайти 25 ноябрь куни Молдова ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.
Бироз олдинроқ эса, терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Молдова билан ўртоқлик учрашуви ҳақидаги хабар асоссиз эканлигини айтганди.