Толибонларга алоқадор Россия фуқароси умрбод қамоққа маҳкум қилинди

Oбуна бўлиш
Ирек Хамидуллин Афғонистон урушининг биринчи ҳарбий асири, АҚШ уни суд қилиш учун ўз ҳудудига олиб келди.

ТОШКЕНТ, 4 дек ─ Sputnik. АҚШ суди Россия фуқароси Ирек Хамидуллинни, Афғонистондаги толибонлар ҳаракати таркибида, Америка ҳарбийларига қарши тажовуз қилганликда ва оммавий қирғин қуролларидан фойдаланганликда айбламоқда, деб хабар берди АҚШ Адлия вазирлиги.

Хамидуллин толибонлар ҳаракати раҳбарлари билан алоқада бўлган. У Афғон чегарачиларига Америка вертолётларини ёрдамга чақириб, сўнгра қурол ёрдамида уларни йўқ қилишни шахсан режалаштирган ва амалга оширишда иштирок этган. Бундан ташқари, Афғон чегара полицияси аъзолари ва уларга ёрдам берувчи Америка аскарларини ўлдириш мақсадида, у ҳарбийлар ёллаган ва улар билан машғулотлар ўтказган.

Эллик беш ёшли Ирек Илгиз Хамидуллин, Россия фуқароси, Россия армиясининг собиқ танкчи бугун умрбод қамоқ жазоси ва қўшимча ўттиз йиллик қамоққа маҳкум этилди. У Америкага қарашли вертолётларни уриб туширишда, Америка ва афғон аскарларини ўлдириш мақсадида, тил бириктирганликда айбланди.

Адвокатлар Хамидуллинга диндор, оилапарвар, толибонлар учун гўёки таржимонлик вазифасини бажарган шахс сифатида таъриф бердилар. Аммо айбланувчига бу ёрдам бермади. У ўзига қўйилган айбловларнинг 15 банди бўйича айбдор деб топилди. Хамидуллин устидан ҳукм Ричмонд федерал суди(Виржиния штати)да ўқилди.

Набережни Челнида тугилган Хамидуллин ҳарбий ўқув юртини тамомлагач, Совет Иттифоқи армиясида танкчи бўлиб хизмат қилган. Мадрасадаги таҳсилдан сўнг Чеченистондаги жангарилар лагерларига бориб турган. Сўнг ўзига тарафдорлар тўплаб, уларни Афғонистонга ўтказган ва ўша ёқда толибонлар сафига қўшилган.

 

Янгиликлар лентаси
0