ТОШКЕНТ, 4 дек ─ Sputnik. Тараққиёт ва Оҳангарон кўчаларини боғловчи янги йўл келаси йил очилади, Тошкент ҳокимияти вакилининг хабарига кўра.
Ушбу йўл қурилиши Сентябр ойида бошланган эди. Йўлсозлар йўл қурилши учун жой таёрлаб унинг ёнидан трамвай йўлини ҳам ётқизишни бошлашган эди. Ноябрнинг ўрталарида ушбу қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди.
“Янги йўл албатта қурилади, бунинг учун Тошкент шаҳар бюджетидан маблағ ажратилган. Қурилишни вақтинча тўхтатиш – об-ҳаво билан боғлиқ. Қурувчилар барча таёрлов ишларини ўтказдилар, фақат асфалт-бетон қатлами ётқизиш ишлари қолди. Ушбу ишларни совуқ ҳавода, қиш ойлари олиб бориш мумкин эмас”, — деди ҳокимият вакили.
Ушбу хил йўл қоплами ётқизиш махсус шартлар талаб қилади. Сифатли йўл қуриш учун барча шартларни бажаришг керак, хусусан температура режимини ҳам.
Янги йўлнинг умумий узунлиги 3км ни ташкил қилади. Унга паралелл тарзда трамвай йўли ҳам ётқизилади. Қурилш 2016 йил Февралидан давом эттирилади.
Бугун Тараққиёт кўчаси ва уни кесиб ўтувчи Мирзо Улуғбек кўчалари пойтахтни Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманлари билан боғловчи асосий транспорт магистрали бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда бу ерда доимий равишда йўл тиқинлари бўлиб туради. Янги йўл қурилши ушбу муаммони ҳал қилиши керак.