Путин амалдорлар маошини яна қисқартирди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Гарант.ру” порталида изоҳ берилишича, гап Россия давлат раҳбари, бош вазир, президент аппаратидагилар ҳақида бормоқда...

 

Россия президенти Владимир Путин ўз маоши, шунингдек, мамлакатда маълум амални эгаллаб турган шахсларга тўланадиган тўловларни 10 % га қисқартириш ҳақидаги фармон имзолади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Владимир Путин, бош вазир Дмитрий Медведев ва мамлакатда юқори лавозимларни эгаллаб турган бошқа бир қатор амалдорлар маоши қисқартирилиши муддати яна бир йил, яъни, 2016 йил 31 декабрга қадар узайтириладиган бўлди. Фармон чоршанба куни расмий порталда эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 2015 йил феврал ойида ўзининг, бош вазирнинг ва маоши бўйича уларга тенглаштирилган амалдорларнинг маоши ўн фоизга қисқартирилиши ҳақидаги фармонга имзо чеккан эди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0