НАТО Черногорияни аъзоликка таклиф қилди

Oбуна бўлиш
Черногорияда ўтказилган ижтимоий изланишлар аҳолининг ярмидан ками мамлакатнинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашини кўрсатган эди.

 

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. НАТО Чоршанба куни Черногорияни 29–аъзо сифатида таклиф қилди, Алянснинг расмий вакили Оана Лунгескунинг хабарига кўра.

“НАТО мамлакатлари Черногорияни алянсга таклиф қилиб, тарихий қарор қабул қилди”, — деди Лугнеску ўз хабарида.  

Йенс Столтенберг сешанба куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТО мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари мажлисида, Черногориянинг Алянсга қўшилиши масаласи кўриб чиқилиши ва қабул қилиш жараёни оммавий қўллаб-қувватланиши кузатиб боришини таъкидлаганди.

“Албатта бу ҳали ҳаммаси эмас. Мамлакат Мудофаа тизимини мослаштириш борасида катта ишлар бажариш лозим. Жумладан, ички ислоҳотлар ўтказиш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш керак”, — деди Йенс Столтенберг Алянс мажлисида.

Кеча Черногория президенти Филип Вуянович ўз саҳифасида Черногория НАТО аъзоси бўлганидан кейин Европа Иттифоқлигига кириш жараёни тезлашади, деб ёзганди.

Черногория 2006 йилда, яъни мустақиллиги эълон қилинган вақтдан НАТОга аъзо бўлишни кутаётган эди. Ушбу мақсадда ҳукумат дипломатия ва мамлакат ичида НАТОга аъзоликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий фикрни шакллантириш учун фаол тадбирлар ўтказди.  

Ўтказилган ижтимоий сўровлар мамлакат аҳолисининг ярмидан озроғи НАТОга аъзолик тарафдори эканлигини кўрсатди.

Олдинроқ, Россиянинг Подгорицадаги элчихонаси Черногориянинг НАТОга аъзо бўлишга қаратилган ҳатти-ҳаракатидан ва Россия-Черногория мунособатларининг келажагидан хавотирда эканлигини билдирган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0