ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ўзгаради, Ўзбекистон ТИВ Facebook саҳифасида келтирилган хабарга кўра.
Акмал Камолов ушбу лавозимда 2014 йилнинг октябр ойидан бошлаб фаолият юритаётган. Энди Камолов "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси бошқарма раиси этиб тайинланди.
"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси пахтани қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган. Холдинг президент Ислом Каримов Қарори билан октябр ойининг охирида ташкил қилинган эди.
Ҳозирги кунда Москвада Ўзбекистон элчиси вазифаси бўш қолмоқда.