ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Халқаро валюта фонди (ХВФ) Хитой валютасини резерв валюталар корзинасига ва махсус шартлар асосида қарзга бериладиган валюталар рўйхатига (SDR) киритди. Ушбу рўйхатда ҳозирги кунга қадар фақат АҚШ Доллари, Евро, Британия Фунти ва Япония Иенаси киритилган эди.
“ХВФ ижроия қўмитасининг ушбу қарори – Хитой иқтисодиётини халқаро молия тизимига киритишда муҳим босқич бўлади. Буларнинг бари Хитой ҳукумати давлат молия ва монетар тизимида олиб борган ислоҳотлар натижасидир”, — дейди ХВФ тасарруфчи директори Кристин Лагард.
ХВФ Осиё — Тинч Океани бўлими директори Ри Ченюнг айтишига қараганда, Хитой Юанини Халқаро валюта корзинасига киритилиши, доллар нархи ошиши ва ФРС молиялаш ставкасини ошириши кутилаётган пайтда, резерв валюталар корзинасини янада ишончлироқ қилади.
SDR – ХВФ томонидан чиқариладиган суъний резерв тўлов воситаси бўлиб ундан фақат нақд пулсиз ўтказиладиган ҳисоб-китобларда фойдаланилади. Юанни халқаро валюталар корзинасига киритиш уни резерв валюта деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради.