Россиянинг 40 дан зиёд олий ўқув юртлари Туркия билан ҳамкорликни вақтинча тўхтатди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРоссия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)
Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия таълим вазирлиги туркиялик талабаларга нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган фитналарни олдини олиш мақсадида олий ўқув даргоҳларига ўз тавсияномасини йўллади.

ТОШКЕНТ, 1 дек— Sputnik. Қирқдан зиёд Россия ОТМлари бир ёқлама тартибда турк таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни вақтинча тўхтатди ёки бекор қилди, хабар қилади РИА Новости Россия таълим вазирлиги маълумоти асосида.

Таълим Вазирлиги Туркия билан илм-фан соҳасида ҳамкорликни тўхтатишга оид ҳужжат лойиҳасини тайёрлади. Бундан ташқари, бошқарма, Россияда таҳсил олаётган туркиялик талабаларга нисбатан иғволарнинг олдини олиш мақсадида барча таълим даргоҳларига ўз тавсияномаларини йўллади.

Талабаларга нисбатан ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, деб аниқлик киритилди вазирликда.
Бир оз олдин, номаълум сабабларга кўра, Москвада жойлашган Бутун Россия миқёсидаги Рудомино номли чет эл адабиёти кутубхонаси қошида ташкил этилган Россия-туркия илмий маркази ёпилди. Марказ икки томонлама илм-фанни ривожлантириш, ўзаро маданиятни ўрганишни қўллаб-қувватлаш, доира суҳбатлари, семинарлар, конференциялар, ёзги ва қишки мактаблар, шунингдек, турк тилидаги кутубхона фонди ва Туркияда ўз фаолиятини рус тилида олиб борадиган тадқиқотлар фондини барпо этиш ишларини олиб борган.

Янгиликлар лентаси
0