“Ўзбектуризм” сайёҳликни ривожлантиришга доир ҳудудлар рўйхатини тузди

Oбуна бўлиш
Компания, туристик йўналишга киритилиши мумкин бўлган 93 аҳоли пунктини саралаб олиб, тадбиркорларга экотуризмни ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишни таклиф қилди.

 

Тошкент, 1 дек ­— Sputnik. “Ўзбектуризм” миллий компанияси экотуризмни ривожлантириш мумкин бўлган жойлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга рельефи ва иқлими таърифланган тўқсондан ортиқ аҳоли пунктлари киритилган. Булар, асосан, Амударё қирғоғида жойлашган Чолиш ва Тўқой қишлоқлари, Фарғона вилоятидаги Водил, Шоҳимардон, Арсиф ва бошқа жойлардир. Энг кўп турар жойлар Жиззах вилоятидан ўрин олган. Бундан ташқари, рўйхатда табиий ёдгорликлар ҳам мавжуд.

“Ўзбектуризм” тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилардан кўрсатилган ҳудудларни ривожлантириш бўйича режалар кутиб қолишини айтди ва уларни амалга оширишда ўз ёрдамини таклиф қилди. 

 

Янгиликлар лентаси
0