Ўзбекистонда тарихий шаҳарларнинг туристик хариталари тузилади

Oбуна бўлиш
Барча диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, ресторан, театр ва музейлар ҳақида маълумотлар мустақил саёҳатчилар учун жуда фойдали бўлади, деб ҳисоблайди Гёте инстиути вакили.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистонда яқин келажакда барча тарихий шаҳарларнинг махсус туристик хариталари пайдо бўлади, Sputnik мухбири хабарига кўра.

Туристик хариталар чоп этиш Гёте институти томонидан амалга оширилаётган йирик лойҳанинг бир қисмидир. Институт вакилининг сўзларига қараганда, Ўзбекистон тарихий-маданий туризм соҳасиди катта имкониятларга эга, лекин бугунги кунда барча ёдгорликлар ва туристик инфрақурилмани бирлаштирувчи ягона база етишмайди.  

“Маиший қулайликларга ва маълум саёҳлик анъаналарига ўрганган, ғарб мамлкатларидан келган саёҳатчи, Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш қулайликлар қидира бошлайди. Шунинг учун меҳмонхоналар, маданий объектлар ва хизматлардан ташқари унга,   ахборот манбаи ҳам керак бўлади. Ахборот манбаида нима, қаерда ва неча пулга томоша қилиш мумкинлига ҳақида маълумот бўлиши керак”, — деди у.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, замонавий туристларнинг кўпчиллиги гид ва ташкил қилинган гуруҳларсиз мустақил саёҳат қилишга ўрганган. Бундай саёҳатларда барча маданий ёдгорликлар, дам олиш масканлари, музей ва театрлар  кўрсатилган саёҳлар харитасига эҳтиёж катта бўлиши турган гап.

Лойҳани амалга оширишнинг биринчи босқичида Термез археологик музей билан ҳамкорликда Термезнинг туристик харитаси тузилди. Харита рус, ўзбек ва инглиз тилларида чиқарилади. Унга Термезнинг 20 та меъморий ёдгорликлари киритилган. Улар орасида Зурмала минораси, Имом Термизий, Кокилдор ота ва Cултон Саодат мажмуалари, Фаёзтепа, Зул-Кифл ва Ҳоким Термизий  ёдгорликлари ва бошқа объектлар бор.

“Масаланинг яна бир зарур томони, ғарбий саёҳатчиларнинг тежамкорлигидир. Барча керакли маълумот ва нархлар кўрсатилган харита пайдо бўлгани меҳмонларга ўз сафарларини тўғри режалаштиришга, вақт ва маблағ тежашга ёрдам беради”, — дейди суҳбатдош.

Харита А3 форматида чиқарилади. Юз томонида тарихий обидаларгача бўлган йўналишлар харитаси, уларнинг рўйхати ва суратлари жойлаштирилган. Ички тарфида кўрсатилган обидалар ҳақида батафсилроқ маълумотлар берилган.

 

Янгиликлар лентаси
0