ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия ҳукумати “кукунли алкогол” ичимликларни таъқиқлашга қарор қилди. Ушбу йўналишда ва умуман Россия алкогол бозорини тартибга келтиришга қаратилган янги қонун лойҳаси баҳогача ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, РИА Новости хабарига асосан.
Россияда “кукунли алкогол” ичимликларни таъқиқлаш ташаббуси билан “Росалкоголрегулирование” ташкилоти раҳбари Владислав Спирин чиқди. Тарихда АҚШ, Германия, Нидерланд ва Японияда мамлакатларида кукунли алкогол сотишга уринишлар бўлган, лекин улар муваффақиятга эришмаган.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Россиянинг Красноярск шаҳрида сохта “Jack Daniel's” виски 10 кишининг умрига зомин бўлган ва яна ўнлаб киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган эди.
“Кукунли алкогол”ни Россия ва Евроосиё Иттифоқи ҳудудида таъқиқлаш янги қонуннинг муҳим аҳамиятларидан бири бўлади. Федерал қонун лойҳаси ва Евроосиё иқтисодий комиссиясининг таалуқли қарори 2016 йил 1 квартали давомида ҳукумат муҳокамасига чиқарилиши керак. Ушбу топшириқ Роспотребнадзор, Росалкоголрегулирование, Минпромторг, Минздрав ва Россия Ички Ишлар вазирлиги зиммасига юкланган.
Ушбу чоралар “кукунли алкогол” ва сунъий алкогол маҳсулотларининг янги кўринишлари тарқалишига қарши қаратилган.