ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Собиқ бош вазир Ўткир Султонов Тошкентда 76 ёшида вафот этди, маҳаллий ҳукумат ходими хабарига кўра.
Давлат арбобининг дафн маросими якшанба куни бўлиб ўтди.
Ўткир Султонов 1995 – 2003 йилларда Ўзбекистон бош вазири вазифасида ишлади, ундан олдин эса Ташқи Иқтисодий алоқалар вазири ва бош вазир ўринбосари вазифаларида ишлаб келган.
2003-2006 йилларда Султонов бош вазир ўринбосари вазифасида, кейин эса 2011 йилгача Чкалов номли Тошкент авиация заводи директори вазифасида ишлаб келган.