Туркияга нисбатан иқтисодий санкциялар киритилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишБўш пляж
Бўш пляж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россия фуқароларини турли хавф ва ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида Туркия билан иқтисодий алоқаларни чеклаш ҳақида қарор имзолади.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Владимир Путин “Россия Федерацияси миллий хавфсизлигини таъминлаш ва Россия фуқароларини жиноий ҳамда бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида Туркия республикасига қарши қаратилган махсус чоралар ҳақида”ги Қарорга қўл қўйди, Кремл расмий сайти хабарига асосан.

Ушбу Қарорга кўра барча Россия юридик шахслари, давлат органлари в ташкилотлари учун Россия Туркия республикасида  ишлаб чиқарилган товарлар ва маҳсулотлар сотиб олиш вақтинча таъқиқланади. Товар ва маҳсулотлар рўйхати ҳар бир соҳа вазирликлари томонидан алоҳида чоп этилади.

Ҳозирги кунда Россия Туркиядан сабзавотлар (асосан помидор), цитрус мевалар, қуруқ мевалар ва енгил саноат маҳсулотлари импорт қилади. Мутахассислар фикрига кўра ушбу маҳсулотлар Абхазия, Марокко, Миср, Исроил ва Ўзбекистон маҳсулотлари билан алмаштирилиши мумкин.

Ундан ташқари Россия ҳудудида бўлган Туркия корхоналари фаолиятига нисбатан бир қатор чекловлар қўйилади. Ушбу чекловлар муайян рўйхати Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилади.

Маълумки, ҳозирги кунда Россияда Туркиянинг монолит-бетон қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Меҳнат вазирлиги хабарига кўра Россияда Туркиянинг 70 мингга яқин фуқаролари “Ишлашга рухсатнома” асосида фаолият кўрсатмоқда.  Келаси йилдан бошлаб уларнинг сони анча қисқартирилиши айтилмоқда. Ундан ташқари 2016 йил 1 январдан бошлаб Туркия фуқаролари ва юридик шахсларини ҳар қандай буюртма бажаришга жалб қилиш таъқиқланади.

Энг асосий иқтисодий зарба Туркиянинг туризм соҳасига берилади. Президент Қарорига кўра, Россия ва Туркия орасида амал қилаётган “осонлаштирилган виза олиш тизими” бекор қилинади. Россия туроператорлари ва турагентларига фуқароларга Туркия Республикаси ҳудудига йўлланма сотишдан воз кечиш тавсия қилинади. Россия ва Туркия орасида чартер авиация парвозлари таъқиқланади.

Ундан ташқари, Хавфсизликни таъминлаш мақсадида, тегишли органларга Туркия автомобил йўллари ва денгиз орқали юк ташувчи корхоналари фаолияти ортидан назоратни кучайтириш буюрилади.

Иқтисодчилар дастлабки ҳисоб-китоблари бўйича ушбу чоралардан Туркия Республикаси 5 млрд. Доллардан зиёд иқтисодий зарар кўриши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0