ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Туркия президенти Тойип Эрдўған Владимир Путинга 30 ноября куни Парижда бўлиб ўтадиган Иқлим Халқаро анжумани доирасида учрашишни таклиф қилди. Россия томони ҳозирча жавоб бергани йўқ, РИА Новости хабарига кўра.
Иқлим муаммоларига бағишланган халқаро анжуман Франция пойтахти Парижда 30 ноябр куни бўлиб ўтади. Елисей саройи матбуот хизмати хабарига кўра, 138 мамлакат раҳбарлари анжуманда қатнашиш истагини билдирди.
“Мен 30 ноябрь куни Парижда Путин билан учрашишини таклиф қилдим, лекин ҳозирча жавоб олганим йўқ”, — деди Эрдўған франциянинг France 24 теканали хабарига кўра.
Олдинроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Парижда Путин ва Эрдўған ўртасида алоҳида учрашув режалаштирилмаганлиги ҳақида хабар берганди.
Пайшанба куни Россия президенти Су-24 самолёти фожеасини изоҳлар экан, Туркия Россиянинг уриб туширилган самолёт учун кечирим сўраш, айбдорларни жазолаш ва еткизилган зарарни қоплаш борасидаги даъволарини жавобсиз қолдирганини айтиб ўтди.
Эрдўған бўлса ўз баёнотида “Кечиримни Туркия чегарасини бузганлар сўраши керак деди”.
Эслатиб ўтамиз 24 ноябр куни Россия бомбардимончи самолёти Су-24 Сурия ҳудуднининг Туркия чегарасига 1 км масофада Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган эди. Икки учувчидан бири парашютда тушиш пайти отиб ўлдирилган эди. Россия ва Сурия махсус кучлари томонидан ўтказилган тезкор қутқарув операцияси натижасида иккинчи учувчи қутқариб қолинган.