ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Украинанинг Муассасалараро Халқаро Савдо комиссияси 13 ноябр куни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун махсус бож солиғи киритишга қарор қилди.
Солиқ ҳажми транспорт воситасининг божхона нархидан 12,12 % ташкил қилади. Украинанинг “Урядовой курер” газетаси хабарига кўра, ушбу солиқ Ўзбекистон томонидан Украинани дискриминация қилувчи ва нодўст ҳатти-ҳаракатларга қарши чора сифатида киритилмоқда.
“Махсус бож солиғи, комиссия қарори билан, Ўзбекистон томонидан Украинани дискриминация қилувчи ва нодўст ҳатти-ҳаракатлар аниқланган замондан, то улар бартараф қилингунга қадар киритилади”, — дейилган хабарда.
Қарор нашр этилганидан 10 кундан кейин кучга киради. Унинг таъсири остига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган двигатели ҳажми 0 — 3000 куб смгача бўлган барча енгил автомобиллар тушади.