Су-24 ҳалокати: НАТОнинг бунга мунособати ва Россия ва Туркия орасида парвозлар бекор қилиниши

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишОтатурк халқаро аэропорти
Отатурк халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Туркиядаги элчиси Су-24 ҳалокати мунособати билан, Туркия ТИВга чақиртирилди. Россия Давлат Думаси Росавиация муассасасига Россия ҳаво кемаларига террорчилик хуружи кучайганлиги туфайли, Россия ва Туркия орасида парвозларни тўлиқ бекор қилиш ҳақида мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Сурияда Россия ҳарбий самолёти ҳалокати мунособати билан, НАТО Шимолий Атлантика иттифоқининг фавқулодда кенгашини тўплади.

Шимолий Атлантика иттифоқи НАТОнинг олий бошқарув органи ҳисобланади.

“Туркия ташаббуси билан чақирилган Шимолий Атлантика кенгаши мажлиси соат 17:00 да бошланди”, — деди Иттифоқ вакили ва матбуот учун ҳеч қандай тадбир кўзда тутилмаганлигини айтди.

Ҳозир Туркия ушбу можаро туфайли Россия элчисини чақирган. Россия Давлат Думаси бўлса, Россия самолётларига таҳдид кучайиши мунособати билан Росавиация муассасасига Россия ва Туркия  орасидаги ҳаво алоқасини бутунлай тўхтатишни сўраб мурожаатнома юборган.

Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Сурия ва Туркия чегарасида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

БМТнинг Женевадаги расмий вакили Ахмад Фузи, Россия ҳарбий самолёти билан содир бўлган можаро Сурияда террорчиликка қарши курашиш имкониятини қийинлаштириши мумкинлигини айтди. Еврокомиссия бўлса, ушбу можарони диққат билан кузатиб бормоқда ва омиллар тўпламоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0