Янги теракт: Малида – 170 киши гаровга олинди

© Commons.wikimedia / Jelle JansenМали республикаси, Бамако шаҳри
Мали республикаси, Бамако шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Африканинг Мали давлатида янги теракт содир бўлди. Хавфсизлик хизмати ходимлари Бамако шаҳридаги Radisson меҳмонхонасини ўраб олишган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Бугун Африканинг Малида давлатида янги теракт содир бўлди. Ўн кишидан иборат жангарилар гуруҳи Мали пойтахтида жойлашган Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига ҳужум уюштиришди. Меҳмонхонада 140 меҳмон ва 30 отел ходимлари бор эди.

Террорчилар меҳмонхонага элчихона номери ўратилган автомобилда кириб келишган. Уларнинг дастлабки ҳужуми вақтида 3 киши қурбон бўлган: икки меҳмонхона ходими ва бир француз, Франс Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра.

Меҳмонхона гаровга олингандан кейин террорчилар беш кишини озод қилишган. Улар асосан мусулмон давлатлари фуқаролари бўлган ва “Қурондан Сура айтиб беришгандан кейин озод қилинган”, Рейтер агентлиги хабарига кўра. Хусусан, озод қилинганлар орасида Туркия фуқаролари, “Турк Ҳаво Йўллари” ходимлари бор, CNN Turk хабарига кўра.

Хавфсизлик кучлари ёрдамида яна йигирмага яқин киши озод қилинди. Шундан кейин улар ҳужумга ўтди ва яна 80 кишини озод қилинди, Франс Пресс агентлиги хабарига кўра.  

ОАВлар хабарига кўра асирга олинганлар орасида чет эл фуқаролари жуда кўп бўлган.

Россия ТИВ ва Малидаги Россия элчихонаси хабарига кўра, ҳужум вақтида меҳмонхонада Россия фуқаролари бўлмаган. 

Малидаги Хитой элчихонаси хабарига кўра асирга олинганлар орасида камида 10 Хитой фуқароси бўлган.

Ҳиндистоннинг NDTV телеканали хабарига кўра, ҳужум вақтида меҳмонхонада 15 Ҳиндистон фуқароси бўлган.

Германия ва Франция меҳмонхонада бўлган ўз фуқаролари ҳақида ҳозирча аниқ маълумотга эга эмас.

Янгиликлар лентаси
0