Россияда 2016 йилдан бошлаб бир қатор компютер дастурларини харид қилиш таъқиқлади

© microsoftWindows 10 операцион тизими
Windows 10 операцион тизими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда ҳукумат органлари ва давлат ташкилотларига чет элда ишлаб чиқарилган дастурлардан фойдаланиш таъқиқланади.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2016 йил 1 январдан бошлаб давлат ташкилотлари ва маҳаллий ҳукумат органларига чет элда ишлаб чиқарилган компьютер дастурларини харид қилишни таъқиқловчи қарорни имзолади, Вазирлар маҳкамаси хабарига асосан.

Қўл қўйилган ҳужжатга кўра, компютер дастурларини фақатгина Россия вазирлар маҳкамаси белгилаган рўйхат ичидан танлаб олиш мумкин. Чет элда ишлаб чиқарилган компютер дастурлари ушбу рўйхатга ва давлат ташкилотлари харид қилиши мумкин бўлган тендерларига киритилмайди.

Фақатгина бундай дастурлар Россияда мавжуд бўлмаган ва уларнинг кераклиги етарлича асосланган ҳолларда ушбу дастурлар вазирлар маҳкамаси рўйхатига киритилиши мумкин.

Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Давлат хизматчиларига Google, Yahoo ва WhatsApp дастурларидан фойдаланиш таъқиқланади

Агар бундай зарурат ўзгарса ёки мазкур хусусиятларга эга бўлган Россияда ишлаб чиқарилган дастурлар пайдо бўлганда чет эл дастурлари рўйхатдан чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз бироз олдин, Россия давлат Думасига коммунистик партия вакиллари томонидан, мансабдор шахсларга чет элда ишлаб чиқарилган бир қатор дастурлардан фойдаланишни таъқиқлаш ҳақида таклифлар киритилган эди.

Янгиликлар лентаси
0