ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Бугун БМТ Бош ассамблеясининг Учинчи қўмитаси депутатлари, Россия таклиф қилган нацизмни оқлашга қарши резолюцияни қабул қилди. Унга овоз бериш жараёнида 126 давлат қўллаб қувватлади, 53 мамлкат овоз бермади, АҚШ, Украина, Канада ва Палау – резолюцияга қарши овоз беришди, БМТ матбуот хизмати хабарига кўра.
Ҳужжатда нацизм, неонацизмни оқлаш, «Ваффен СС» гуруҳининг аскарларини қаҳрамонларга айлантириш, уларга ёдгорликлар ўрнатиш ва уларга бағишлаб оммавий намойишлар ўтказилиши безовталик уйғотмоқда, дейилган.
“Ушбу ҳужжатни қабул қилар экан, Бош Ассамблея неонацизм, неофашизм, ирқ ва миллат устунлигига асосланган тажовузкорона мафкураларни қўллаб қувватлашни қаттиқ қоралади. Бундай ҳати-ҳаракатларни ҳеч қандай вазият оқламайди”, — дейилган хабарда.
Бош Ассамблея шу қаторда, Иккинчи Жаҳон уруши вақтида фашизмга қарши курашган аскарлар ёдгорликларини бузиш, уларнинг қабрларини кўчириш ҳолатларидан ташвишда эканлигини таъкидлади ва давлатларни ёдгорликларни қўриқлаш бўйича ўз бурчларини тўлиқ адо этишга чақирди.
Шу қаторда, резолюцияда Холокостни тан олмаслик борасида қилинган ҳар қандай ҳаракат қораланиши таъкидланган.