Россия Мисрдан бошқа йўналишларда ҳам парвозларни таъқиқлаши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишAirbus A321 самолёти осмонга кўтарилмоқда
Airbus A321 самолёти осмонга кўтарилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати раҳбари, бундай бўлмаслигига умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия Мисрдан бошқа мамлакатларга парвозлар ташкил қилишга чек қўйиши мумкин, лекин унинг ўзи ҳам бундай бўлмаслигига умидвор.

Ҳукумат раҳбари, дунё тажрибасида, давлатлар ўз фуқароларига айрим мамлакатларга саёҳат қилмасликни маслаҳат бериш ҳоллар кўп учрайди.

“Биз маълум бир шариоитда, бошқа йўналиш ва бошқа мамлакатларга ҳам парвозларни таъқиқлаб қўйиш масаласини кўриб чиқишимиз мумкин, лекин ҳозирча бундай  бўлмайди, умид қиламизки келажакда ҳам”, — деди у.  

Медведевнинг сўзларига қараганда, буларнинг ҳаммаси хавфсизлик нуқтаи назаридан қилинади. Парвозларни тўхтатиш учун аниқ сабаблар керак. “Агар фуқаро ўз хохиши билан ушбу мамлакатларга келса – бу унинг шахсий иши. Биз албатта бутунлай таъқиқлаб қўя олмаймиз”, — деди бош вазир.  

 

Янгиликлар лентаси
0