Бундестаг депутати: Афғонистондан кейин ҳеч ким урушишни хохламайди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСуриядаги вазият
Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурияда “ИД жангариларни йўқ қилиш бўйича халқаро аксил террор операция давом этомоқда. Лекин Европада ҳам вазият нотинч, Париждаги охирги терактлардан кейин вазият янада кескинлашган. Германия парламенти депутати Sputnik мухбирига фикр билдирди.

Германия парламенти “Чап қанот” депутатлар фракцияси раҳбари Вольфганг Герке Sputnik Deutschland мухбиринг саволлрига жавоб берди.

— Париждаги терактлардан кейин Франция Европа малакатларидан расмий ёрдам сўрамоқда. Бундан кейин ЕИ ҳарбий кучларининг ИДга қарши курашга чақириладими йўқми?

Йўқ, мен муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдориман. Афғонистондан кейин ҳеч ким урушишни хохламайди. Шунинг учун муаммони тинч йўл блан ечиш усулин топиш керак ва барча саъй ҳаракатларни шу томонга йўналтириш керак. Европа бунинг учун кўп иш қилиши мумкин. Россия аллақачон кўп иш қилмоқда, Франция ҳам. Бу терактлар хавфини олдини олиши мумкин.

— Франция ЕИни ИД га қарши курашни кучайтиришга чақираяпти, умуман олганда, Германия урушга қўшилиши мумкинми?

Ҳа. Ҳамма нарса бошида беозор бошланади. Бундестагнинг биринчи қарорини мен жуда яхши эслайман. Улар “Биз Қобулда бўладиган сайловни назорат қилмоқчимиз” дейилганди. Ва шунинг ўзи 14 йилга чўзилиб кетди. Шунинг учун менинг фикрим шундай: Европа бошқача стратегияга амал қилиши керак. Россия билан ҳмкорлик қилиш керак. Биргаликда Сурия учун нима қилишимиз мумкинлиги ўйлаб кўриш керак. Украина билан бемаъни можарони ҳам бас қилиш керак. Сурияда қурол ишлатишни бас қилиш керак. Бу ИД режаларига жиддий халал берган бўларди. Саудия Арабистони ва Қатарга босимни кучайтириш керак. Улар ИДни маблағ билан таъминламоқдалар. Албатта давлат ҳукумати эмас, балким баъзи бой фуқаролар. ИДни маблағ билан таъминлашни бас қилиш керак.

— Президент Олланд ва президент Гаук ИДга қарши уруш ҳақида гапирганда, Меркель хоним фақат “кураш” сўзини ишлатади. Бу Германия ҳукуматининг зулмга зулм билан жавоб бериш нияти йўқлигини билдирадими?

Германия сиёсатчилари Сурияга ҳарбий аралашиш масаласига жуда салбий қарайди. Ҳозир гап қуруқлик операцияси ҳақида кетмоқда, ҳаво зарбалари ҳақида эмас. Яқин Шарқда вазият жудаям хавфли. У ерга аскарларни юбориш бу – уларни муқаррар ўлимга маҳкум қилиш билан баробар.

Янгиликлар лентаси
0