Ўзбек тадбиркорлари Европа тадбиркорлик маданиятини ўрганишади

Oбуна бўлиш
Ўзбек корхоналари европалик ҳамкорлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва Европа тадбиркорлик маданияти билан танишади.

 

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбек тадбиркорлари Европа корхоналарига “Бошқарув кадрлар таёрлов” дастури орқали юборилади, дейилган лойҳа саҳифасида.

Лойҳа мақсади, кичик ва ўрта бизнес корхоналарида бошқарувчи малакали менеджерлар сонини ошириш.

“ЕИ компанияларида бўлиб ўтадиган тренинг ва стажировкалар пайтида, Ўзбекистонлик менеджерлар ўзларининг европалик ҳамкасабалари билан тажриба алмашиш, замонавий бошқарув усуллари билан танишиш ва Европада тадбиркорлик қилиш маданияти билан танишиш имкониятига эга бўладилар”, — дейилган ташкилотичилар эълонида.

Менеджерларни таёрлаш дастури харажатлари Европа Иттифоқи томонидан қопланади. Ўзбекистонликлар Британиянинг WYG International Limited ва “Бирмингем савдо палатаси", Франциянинг "Иль-де-Франс" ва Грециянинг PLANET S.A. корхоналарига юборилади.  

 

Янгиликлар лентаси
0