ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, Республика ёзувчилар иттифиқи раиси Абдулла Орипов “Италия юлдузи” орденига сазовор бўлди, шоир Муҳаммад Исмоил Facebook ижтимой тармоғидаги саҳифасида берган хабарига кўра.
Италия президенти Серджо Маттарелли бўйруғига биноан ўзбек шоири ва ижтимоий арбоби Абдулла Орипов нуфузли орден билан мукофотланди.
Ўзбек шъериятининг ёрқин юлдузларидан бири, шоир Абдулла Орипов 1998 йилда “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан мукофотланган эди. Шоир 1941 йил Қашқадарё вилояти, косон туманинг Некуз қишлоғида туғилган. 1963 йилда Тошкент ДУнинг журналистика факултетини битирди.
Абдулла Ориповнинг Биринчи муҳаббатим, Онажон, Ўзбекистон каби шеърлари ўзбек адабиёти дурдоналари қаторидан ўрин олган.