ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. ШҲТнинг Регионал Антитеррор тузими (РАТТ) матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ташкилот Евроосиё Террорчиликни молиялаш ва Жиноят йўли билан топилган даромадларни қонунийлаштиришга қарши гуруҳи (ЕАГ) билан маълумот алмашиш ҳақида келишиб олишди.
“Молия разведкаси томонидан аниқланган, маблағ манбаалари, тўплаш усуллари ва тарқатиш йўллари ҳақидаги маълумотлар билан ўзаро алмашиш йўлга қўйилади”, — РАТТ матбуот хизмати хабарига кўра.
Ушбу келишув икки ташкилотнинг Москвада бўлиб ўтган кенгашида амалга оширилди.
“Мажлис двомида молия операцияларининг жиноятга ишора қилувчи шубҳали белгилари ва террорчиликни молиялашга қарши курашда миллий тажрибадан намуналар келтирилди”, — дейди РАТТ.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мавқеига эга. РАТТ штаб квартираси Тошкентда жойлашган.