Россия G20 саммитида Украина қарзи бўйича кутилмаган таклиф қилди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин G20 саммитида, Туркияда
Россия президенти Владимир Путин G20 саммитида, Туркияда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путиннинг G20 саммитига ташрифининг асосий натижаси бу – АҚШ ёки ЕИ кафолати эвазига, Украина давлат қарзини қайтариш шартларини қайта кўриб чиқиш бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Анталияда бўлиб ўтаётган G20 саммитида Россиянинг Украина давлат қарзини қайтариш шартларини қайта кўриб чиқиш таклифи кутилмаган ҳол бўлди, деб хабар бермоқда РИА новости.

Кутилмаган таклиф

G20 саммитидан кейин бўлиб ўтган матбуот конференциясида, Путин Украинанинг 3 миллиардлик доллар миқдоридаги давлат қарзини қайтариш шартларини қайта кўриб чиқишга таёр эканлигини маълум қилди. Ваҳоланки, бироз олдин барча ОАВларда бундай имконият инкор қилинган эди ва Украина учун дефолт муқаррар деб башорат қилинаётган эди.

Россия таклифи шундан иборат: 3 миллиард доллар давлат қарзини Украина 2015 йилда бирданига қайтариш ўрнига 2016, 2017 ва 2018 йилларда бир миллиарддан  қайтариб беради, фақат бунга АҚШ, ЕИ ёки етук халқаро молия ташкилотларидан бирининг кафолати керак.

“Украинани қийин аҳволга солиб қўймаслик учун, менинг фикримча, ҳамкорларимизга кутилмаган таклиф қилдик. Халқаро Валюта фонди биздан Украина қарзни бир йилга кечиктиришни сўраган эди, биз бўлсак уларга унданам яхшироқ шартлар таклиф қилдик”, — деди Путин.

Путиннинг сўзларига қараганда, Россия ушбу кредит қайтариш шартларини ўзгаритиши учун АҚШ, ЕИ ёки  халқаро молия ташкилотларидан бирининг кафолати керак. “Биз ушбу масала декабр бошигача ҳал бўлишига умид қиламиз” деди Россия раҳбари.     

Шу билан бир вақтда, Россия Украина қарзини ХВФ Кристин Лагард билан муҳокама қилди. Лагард ушбу таклифни “қизиқиш билан кутиб олди”.

“Биз ғарблик ҳамкорларимиз билан ўз таклифимизни муҳокама қиламиз. Улар бизни Украинанинг молиявий аҳволи яқин орада яхшиланишига ишонтирмоқчи бўлаяптилар, агар бу ҳақиқатдан шундай бўлса,  агар уларнинг ўзи ҳам бунга ишонсалар, бизга кафолат беришсин”, — деди Путин.

“Агар кафолат беришга рози бўлмасалар, демак улар Украина иқтисоди келажагига ишонмайдилар. Менимча, бу уларнинг ўзлари учун ҳам ёмон, негаки улар бизни аслида йўқ нарсага ишонтирмоқчи бўлишган. Албатта, бундай ҳолат бизнинг Украиналик ҳамкорларимиз учун ҳам ёмон. Биз аслида, қарз шартларини қайта кўриб чиқиш, иложи бор нарса деб ўйлаймиз ва ҳамкорларимиз билан молиявий хавфларни баҳам кўришга розимиз”, — деди Россия президенти.

Янгиликлар лентаси
0