ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда газда ишлайдиган автомобилларга махсус белги қўйиш ҳақида қонун қабул қилинди, деб хабар берди lex.uz сайти.
Ушбу ҳужжат М (йўловчи ва юк ташиш) ҳамда N (юк ташиш) категориясидаги автомобиллар Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш, қайти жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш жараёнида амал қилиниши шарт бўлган хавфсизлик талабларини белгилайди.
Ушбу қоидалар ярим йилдан кейин кучга киради. Газда ишлайдиган автомобилларга қўйиладиган талаблардан бири бу – уларга танитувчи белги қўйиш.
Регламентда газ баллони ўрнатадиган ташкилотларга қўйиладиган талаблар, балонга техник хизмат кўрсатиш, ишлатиш ва синовдан ўтказиш талаблари батафсил келтирилган.
Регламетга кўра, ГБУ ўрнатиш, уни ишлаб чиқарган завод талабларига биноан олиб борилиши керак. Агар у бўлмаса – белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник лойҳага асосан ўрнатилиши керак.