ТОШКЕНТ, 14 ноя — РИА Новости. Париждаги ҳужумлар чоғида саккиз террорчи йўқ қилинди, РИА Новости Франс Пресс хабарига асосан хабар бермоқда.
Олдинроқ, “Стад де Франс” стадионида уч террорчи ва “Батаклан” теартрида яна тўрт террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Қидирув органларига яқин манбаанинг хабарига кўра, террорчилардан олти киши ўзини ўзи “худкушлар камари” ёрдамида портлатиб юборган. Террорчилардан бири Волтер булварида портлаб кетган.