ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Россия президенти, Парижда содир бўлган теракт мунособати билан Франция халқига чуқур ҳамдаррдлик билдирди.
Владимир Путин Франсуа Олландга ва бутун Франция халқига чуқур ҳамдардлик ва ҳамжиҳатлик билдирди, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Россия ушбу ёвуз қотилликларни қаттиқ қоралайди ва уни тафтиш қилиш учун керак бўлган ҳар қандай ёрдам беришга таёр”, — дейилган президент матбуот котибининг хабарида.