ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Франция ҳукумати Парижда содир бўлган теракт ва отишмалар мунособати билан давлат чегараларини ёпишга қарор қилди, РИА Новости хабарига асосан.
Франция президенти Франсуа Олланднинг сўзларига қараганда баъзи ижтимоий объектлар ёпилади, транспорт ҳаракати тўхтатилади ва бутун пойтахт бўйлаб қидирув ишлари олиб борилади.
“Биз, террорчилик уюштириш учун ҳеч кимни мамлакатга кириб келмаслиги ва ушбу жиноятларни содир қилганлар мамлакатдан чиқиб кета олмаслигига амин бўлишимиз керак”, — деди президент ушбу ҳолатни изоҳлаб.
У аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун ҳукумат барча кучларни оёққа турғизишини таъкидлади.