ИДга қўшилган Ўзбекистон фуқароси халқаро қидрувга эълон қилинди

INTERPOL биноси
INTERPOL биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 7 йил аввал, террорчиларга қўшилиш учун Сурияга жўнаб кетган. У ердан туриб интернет орқали Ўзбекистонда давлат тузимини тўнтаришга ундаган.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳридан Хуршид Мухторов ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган. У “Ислом давлати” террорчи ташкилотга аъзо бўлганликда айбланмоқда, 12news.uz хабарига асосан.    

ИИВ вакили хабарига кўра, Мухторовнинг террорчиларга алоқадорлигига унинг интернет орқали қилган видео-мурожаати далил бўлиши мумкин. Ўз мерожаатларида Мухторов “Жиҳод” қилишга ва Ўзбекистон давлат тузимини ағдаришча чақирган.

“Мухторов, диний-экстремистик тарғибот таъсирига тушиб қолиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга кетган, у ердан — Туркияга. Туркияда у олти йил яшаган, 2014 йил ёзида у Суриядаги ИД жангариларига қўшилган”, — дейди суҳбатдош.  

Мухторовнинг ҳатти ҳаракати, Ўзбекистон жиноят кодексининг “Конституцион тизимини ўзгартириш”, “чегарадан ноқонуний ўтиш”, “Оммавий тартибизликни бузиш ташкил қилиш” каби бандлари остига тушади. Ушбу сабаб уни халқаро қидирувга эълон қилишга сабаб бўлди. Жиноят кодексининг ушбу бандлари 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

“Ислом давлати” террорчи гуруҳи бугунги кунда дунёда энг катта хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Уч йил мобайнида террорчилар Сурия ва Ироқ ҳудудида катта майдонларни эгаллаб олишди. Уларнинг мақсади дунёда ислом халифалигини ўрнатиш.

 

Янгиликлар лентаси
0