Ўзбекистон суди ИД жангарисини 13 йил қамоққа маҳкум қилди

© fotoliaКишан солинган қўллар
Кишан солинган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий Судига яқин бўлган манбаанинг хабар беришига қарагнада, Абдуллоев ёлловчилар таъсирига тушиб қолган ва Сурияга борган, лекин у ерда жасадларни кўриб қўрқиб кетган ва қочган.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Олий Суди 23 ёшли “Ислом давлати” террорчилар гуруҳи аъзоси, Хоразм вилоятилик Абдуллоевни 13 йилган қамоқ жазосига маҳкум қилди, 12News.uz хабарига кўра.  

Нашр хабарига кўра судланувчи Россиянинг Астрахан шахрида сафарда бўлганида экстремистлар таъсири остига тушиб қолган.  

2013 йилнинг октябрида Абдуллоев Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Сурияга борган. У ерда у тероррчилар гуруҳига қўшилган.

“Ўлган жангариларнинг жасадини яқиндан кўриб, у жуда қўрқиб кетган ва Озарбайжонлик Ахмед исмли йигит билан жангарилар лагеридан қочган. Шундан кейин Туркия ҳудудида бир йилдан ортиқ яшаган”, — деди манбаа ўз хабарида.   

Унинг сўзларига қараганда, 2015 йилнинг баҳорида у Ўзбекистонга қайтишга муваффақ бўлган ва барча айбига иқрор бўлган ва қилган ишидан пушайман қилган.

Янгиликлар лентаси
0