Бухородаги туяқуш фермаси экотуризм ҳудудига айлантирилиши мумкин

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишТуяқуш фермасида
Туяқуш фермасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Мурғак” фермаси раҳбари Мубин Махкамов яқин орада унинг фермаси туристлар учун қизиқарли жойга айланишига умид қилади. У ерда нафақат экзотик қушларни томоша қилиш, балки туяқуш тухуми ва суягидан ясалган эсдаликларни сотиб олиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Африкадан келтирилган туяқушларни етиштирувчи “Мурғак” фермер хўжалиги экотуризм ҳудудига айланиши мумкин. У ерда Бухороликлар ва меҳмонлар тустовуқларни, оқ товусларни ва бошқа чиройли қушларни томоша қилишлари мумкин, "Правда Востока" газетаси хабарига асосан.

Хўжалик раҳбари Мубин Маҳкамовнинг сўзларига қараганда бу ерда маҳаллий усталар томонидан ясалаган эсдалик совғалар ҳам сотиб олиш мумкин.

“Бугунги кунда бизга тадбиркорликни ривожлантиришучун катта имкониятлар яратилган. Нега улардан фойдаланмаслигимиз керак? Бундан ташқари давлат ҳам кредитлар ва бошқа катта имтиёзлар бериб бунга қулай шароит яратмоқда”, — деди у.

“Мурғак” фермер хўжалиги ҳар йили 500-600 минг дона бедона тухуми ва 300 килограмдан ортиқ қуш гўшти еткизиб беради. Туяқушларни етиштиришни Маҳкамов 2011 йилдан бшлаган. Хўжаликда қушхона салкам бир гектар ерни эгаллайди. Қушлар учун махсус майдончалар яратилган.

 

Янгиликлар лентаси
0