ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Москвада ИИБ ходимлари кўчаларни танитувчи белгилари бўлмаган автомобилларда қўриқлайди, Москва шаҳар ИИБ Бошқармаси вакили Андрей Галиакберовнинг сўзларига биноан.
Москва шаҳар ИИБ Бошқармаси раҳбари Анатолий Якуниннинг бўйруғига биноан ушбу услубда қўриқлаш пайшанба кунидан бошланади.
“Бундай қўриқлаш жараёнида Давлат автоинспекция ходимлари ўз ҳудудларида танитувчи белгилари бўлмаган автомобилларда ҳаракатланишади”, — деб таъкидлади Галиакберов.
Полиция ходимлари қоидабузарликлар ҳақида рация орқали Давлат автоинспекцияси постларига хабар беришади.